КАРАНТИН ДАВРИДА ҚАРЗДОРЛИК УНДИРИБ БЕРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ
Термиз шаҳар 8-сон давлат нотариал идорасининг 05.11.2019 йилдаги қарздор М.Газиевадан ундирувчи Р.Бабаеванинг фойдасига 30 миллион 324 минг 530 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Термиз шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бўлим томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор М.Газиеванинг ундирувга қаратиш мумкин бўлган барча мол-мулкларини қидириб топиш ва хатловдан ўтказиб банд солиш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, давлат ижрочиси қарздор М.Газиевага нисбатан олиб борган тушунтириш ишларидан ўзига тўғри хулоса чиқариб, қарзларини қайтариш зарурлигини тушуниб етди. Натижада, ундирувчи Р.Бабаевага 22.05.2020 йилда ижро ҳужжатида кўрсатилган барча қарздорликларни тўлиқ тўлаб берди.
Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилиниб, ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси