РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 8 май куни “Facebook” интернет ижтимоий тармоғининг “ХАЛҚ НАЗОРАТИ-НАРОДНОЕ КОНТРОЛЬ” гуруҳида жойлаштирилган хабар юзасидан:
Хабарда, “Бир фуқаронинг Россияга бориб 10 йил ўз ватанидан йироқда ишлаб, пешона териси топган пулига машина олиб, машинани эса Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига қарашли ИИБ ҳодимлари ва Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳодимлари, МИБ, мусодара қилиб «Термез карго центр» МЧЖ омборхонасига қамашган…” шу мазмундаги маълумотлар баён қилинган.
Аниқланишича, Бойсун туман маъмурий судининг 2019 йил
4 ноябрдаги 3-1901-1901/3718-сонли қарорига асосан Сориев Шерзод Ашуровичдан 1.115.000 сўм маъмурий жарима ундирилиб, “Термиз карго центр” МЧЖ омборхонасида сақланаётган 2007 йилда ишлаб чиқарилган “OPEL ZAFIRA”давлат рақами Т780ХН177 бўлган, енгил автотранспорт воситаси Ш.Сориевга қайтариш белгиланган.
Сурхондарё вилоят прокурорининг 11.11.2019 йилдаги “Бойсун туман маъмурий судининг қарорига кўра кассация тартибида қилинган протестига кўра ижро варақа суд томонидан юборилмасдан ишни қайта кўриш учун судга тегишли хужжатлар Сурхондарё вилоят маъмурий судига юборилган.
Сурхондарё вилоят маъмурий суди томонидан 10.12.2019 йилдаги кассация инстанциясининг қарорига кўра Бойсун туман маъмурий судининг 04.11.2019 йилдаги қарори бекор қилиниб, Сурхондарё вилоят прокуратураси орқали тегишли суриштирув органига юбориш тўғрисида қарор қилинган.
Жарқўрғон туман маъмурий суди томонидан 08.01.2020 йилдаги ажримига кўра мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик иши юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб бориш мақсадида Сурхондарё вилоят Маъмурий суди орқали Сурхондарё вилоят Божхона бошқармасига юборилган.
25.02.2020 йилдаги Сурхондарё вилоят маъмурий судининг 25.02.2020 йилдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22721-моддаси 3-қисми билан Сориев Шерзод Ашуровичга нисбатан бўлган маъмурий иш юзасидан чиқарилган ажрими бекор қилиниб, Термиз шахар Маъмурий судига юборилган.
Термиз шахар маъмурий суди томонидан 13.03.2020 йилда Сориев Шерзод Ашуровичнинг иши бўйича далил тариқасида олинган ҳамда 16.09.2019 йилдаги 150-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида асосида Термиз туманида жойлашган “Термиз карго центр” МЧЖ омборхонасига топширилган умумий нархи 52.268.000 сўмлик давлат рақами Т780ХН177 бўлган, 2007 йилда ишлаб чиқарилган “OPEL ZAFIRA” енгил автотранспорт воситаси давлат эгалигига мусодара қилиш қарор қабул қилинган. Мазкур ижро хужжати 06.03.2020 йилдаги Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлимининг иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзидаёқ ижро иши қўзғатилган.
Бюронинг Термиз туман бўлими ходимлари фуқаро Сориев Шерзод билан боғланиб, суд қарори ва унинг ижросини таъминланиши зарурлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилган.
Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, автотранспорт воситасини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда. Аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари давлат даромадларига йўналтирилиши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси