Kasbim-faxrim

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Айни қиш мавсумидаги совуқ об-ҳаво шароитида табиий газ босими паст ва танқис ҳудудларда истеъмолчилар электр энергиясидан хонадонларни иситиш мақсадида қўлбола ва ностандарт электр печлардан фойдаланишмоқда. Бунинг ортидан мавжуд трансформатор пунктлари ва электр тармоқларининг ўта юкланиш билан ишлаши натижасида тизимда фавқулодда носозликлар юзага келиб, узилишлар кузатилмоқда.
Бундан ташқари, таъминотда қисқа муддатли чекловлар ҳам олиб борилаётган бўлиб, бу тизимда ёқилғи ва қувват танқислиги вужудга келган вақтларда унинг барқарор ишлашини таъминлаш, фавқулодда ўчишлар ва истеъмолчиларни узиб қўйиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Электр энергияси таъминотидаги қисқа муддатли бу чекловлар қувват марказлари – 35-110 кВли подстанциялардан ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан маслаҳатлашилган, туманлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда тузилган графиклар асосида олиб борилмоқда.
“Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ электр таъминотидаги узилишлар туфайли юзага келаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва юридик истеъмолчилардан узр сўраб, электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланишга чақиради.
Сиз фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш орқали энерго тизим тармоқларини реконструкция қилиш ва энергия ишлаб чиқариш қувватларини оширишга ўз ҳиссангизни қўшган ҳисобланасиз.
“СУРХОНДАРЁ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖ

Related Articles

Back to top button