Kasbim-faxrim

Очиқ мулоқот — кўплаб муаммоларни ҳал этиш калити

Сурхондарё вилояти “Termiz Cargo Center” МЧЖда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар учун очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Турапов ҳамда вилоят Божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Хуршид Холбоевлар иштирок этди.

Кун тартибидаги асосий масала юзасидан тадбиркорларга маърузачилар томонидан кенг қамровли тушунчалар берилди. Таъкидландики, ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш борасидаги чора-тадбирларни изчиллик билан амалга ошириш натижасида экспорт таркибида ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда — тайёр маҳсулот ва хизматлар улуши кўпайиб, ташқи савдо айланмасида барқарор ижобий сальдо ўсиши кузатилмоқда.

Кенг ассортиментли ҳамда сифатли импорт маҳсулотларининг кириб келиши ҳам таъминланмоқда. Очиқ мулоқотда шу ҳақида сўз борар экан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мамлакатимизга импорт қилинишида “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунининг 29-моддасига қатъий риоя қилиниши шартлиги бош мавзу сифатида муҳокама қилинди.

Бугун юртимизнинг ҳар бир чегара масканларида фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда.

Натижада, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги кинология хизмати томонидан «детектор итлар» ёрдамида юқори фитосанитар хавфга эга маҳсулотларнинг Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирилишининг олди олинаётганлиги қайд этилди.

Мулоқотда иштирок этган экспортёр ва импортёр тадбиркорлик субектлари ҳисобланган “Shaxob star” MChJ, “ Eksport Import Estofa” MChJ, “Afnan Enter Preses” MChJ, “Instantle” MChJ, “One Second” MChJ вакиллари томонидан ўртага ташланган саволларга жавоб берилиши баробарида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгилаб қўйилган соҳага оид ҳуқуқий нормалар хусусида ҳам кенг қамровли тушунча берилди.

Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ташқи карантин бўйича бош мутахассиси, Термиз ТИФ Божхона пости бошлиғи, Термиз ТИФ маскани карантин давлат инспекторлари иштирок этган ушбу мулоқот муҳокамаларга бой бўлди.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда яратилган бизнес муҳити барчага тенг икониятлар бермоқда. Қулай тадбиркорлик шароитлари шаклланиб, Ўзбекистон ишбилармонлар юртига айланиб бораётгани амалий натижаларда ҳам акс этяпти.

Тадбиркорларнинг дарди тингланиб, соҳадаги муаммолар ўртага ташланаяпти ҳамда аниқ ечимлар берилаяпти. Ҳар бир тадбиркор учун ўз фаолиятида қийинчилик ёки тўсиқларга дуч келганда, тингланилиши муҳимдир. Айниқса, муаммо давлат органлари аралашувини талаб қилса долзарблик янада ортади.

Бу борада Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари ҳам ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан қатор самарали ишларни амалга ошириб келишмоқда. Бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотлар хорижий ва маҳаллий тадбиркорларнинг олдида турган тўсиқларга барҳам бериш баробарида, улар учун яратилаётган имконият ва имтиёзлардан оқилона фойдаланишларига туртки бўлади.

Усмон Турапов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

 

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button