Kasbim-faxrim

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари марказларида ҳам коронавирусга қарши кураш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Биринчидан, Давлат хизматлари марказларида Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мутахассисларини жалб қилган ҳолда профилактик дезинфекция ишлари амалга оширилиб, ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур гигиена воситалари билан таъминланди.

Иккинчидан, ДХМларга бевосита мурожаат қилувчилар сонини камайтириш учун хизматларни онлайн (my.gov.uz сайти орқали) олиш мумкинлиги фуқароларга тавсия қилинмоқда.

Бугунги кунда ДХМ ходимлари орасида фарзандларига қараш учун меҳнатга лаёқатсизлик (больничный) бўйича вақтинчалик таътилга чиқиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу сабабли, Давлат хизматлари марказларида ходимлар етишмовчилиги эҳтимоли бўлиши мумкин. Лекин бундай ҳолатларда ишларни ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Тушунганингиз учун миннатдормиз!

Related Articles

Back to top button