Kasbim-faxrim

МУЗРАБОТ ВА ЖАРҚЎРҒОН ГАЗ ТЎЛДИРИШ ШАХОБЧАЛАРИГА ПРЕСС-ТУР БЎЛИБ ЎТДИ

Сурхондарёда истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан пресс тур ўтказилди. “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан ташкил этилган пресс-турда тизим мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан газ таъминотини яхшилаш чоралари кўрилиб, эскича усулда ишлашнинг ҳар қандай шаклларидан тўлалигича воз кечиляпти. Тизим тасарруфидаги ташкилот ҳамда корхоналар фаолиятини тубдан яхшилаш механизмлари тобора ўзгариб боряпти. Жумладан, аҳолига суюлтирилган ҳамда табиий газни ўз вақтида етказиб бериш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, газ қувурларини мукаммал таъмирлаш дастурларини муддатида бажариш ва газ тақсимлаш пунктларининг намунавий ҳолатдалигини доимий назорат қилишга катта аҳамият қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга қилган ташрифлари давомида берилган топшириқларига асосан 2016 йилда Музработ тумани “Янги диёр” маҳалласи худудида ойлик қуввати 840,0 тоннага тенг бўлган суюлтирилган газ тўлдириш шахобчаси (ГТШ) қуриб битказилган. Ушбу ГТШ орқали бугунги кунда вилоятнинг Ангор, Термиз, Музработ ва Шерабод туманлари аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бундан ташқари газ тўлдириш шахобчаси худудида маиший газ баллонларни синовдан ўтказиш хамда таъмирлаш маркази иш олиб бормоқда.

Шахобчада 16 нафар малакали мухандис ва техник ходимлар фаолият юритаёнган бўлиб. Ишчи ходимларга қулай иш шароитини яратиш мақсада шу ернинг ўзида овқатланиш дам олиш ва ювиниш хоналари мавжуд.

«Jarqo’rg’ontumangaz» газ таъминоти бўлимида ҳам аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш бўйича бир қанча янгиликлар амалга оширилмоқда. Айни дамда тумандаги жами маҳаллалар сони 65 тани ташкил этади. Табиий газ истеъмолчилари 3812 та, суюлтирилган газ истеъмолчилари сони эса 42735 тадан иборат.

Эндиликда суюлтирилган газ истеъмолчилар учун газ таъминоти тўловларини ID-карталар орқали амалга ошириш имконияти яратилмоқда Яъни, фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан банкка бориб карта очиши ва унга пул ўтказиши мумкин. Газ етказиб бериш хизмат машиналарига эса ушбу картадан пул ечиб олувчи аппаратлар ўрнатилган. Шунингдек, ID-карта балансини уяли алоқа воситаси орқали кузатиб бориш имконияти ҳам мавжуд.

Маълумот учун, истеъмолчилар суюлтирилган газ баллонларини қабул қилганда суюлтирилган газнинг белгиланган сифатда ва ҳажмда етказиб берилишини талаб қилиш, газ миқдорини назорат тарозиларида ўлчаб кўриш, белгиланган миқдорда бўлмаган суюлтирилган газни олишдан бош тортишга қонуний ҳаққи бор.

Related Articles

Back to top button