Kasbim-faxrim
ЎНГЛАНГАН ЎН БЕШ МУАММО
Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Термиз туманидаги “Янгиобод” маҳалласида бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишга оид янгиликлар хусусида, маълумот ва тушунтиришлар берилиши баробарида, келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Сайёр қабулда жами 22 та мурожаат қабул қилиниб, шундан давлат хизматларига оид 15 таси шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди. Қолган мурожаатларни ҳал этиш вақт ва муддат талаб қилиши боис, бу ҳақда муаллифларга тушунтириш берилди ҳамда ижро этиш жараёнлари бошлаб юборилди.
ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси