Kasbim-faxrim

МУРОЖААТЛАРДА ИНСОН МАНФААТЛАРИ МУЖАССАМ

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бугун барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифасига айланган. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари ётади. Шундай экан, Юртбошимиз таъбири билан айтганда одамларни рози қилишни ўз олдига мақсад қилган корхона ва ташкилотлар бу масалага жиддий эътибор қаратмоғи керак. Ва замоннинг ўзи бугун биздан шуни талаб қилмоқда. Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармасида ҳам ушбу вазифага алоҳида эътибор билан ёндошилмоқда. Рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, жорий йилнинг биринчи чорагида Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармасига жами 176 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 110 таси вертуал қабулхонадан, 66 та Агентлик ва бошқа идоралар ҳиссасига тўғри келади.

176 та мурожаатдан, 82 таси (46,59 %) ижобий қаноатлантирилган бўлса, 69 та (39,20%) мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 3 та (0,1%) кўрмасдан қолдирилган бўлса, 18 та (18%) кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 3 та ариза(0,01 %) ўрганиш жараёнида.

Мурожаатлар хусусиятига кўра таҳлил қилинганда, 176 та мурожаатдан 158 таси Давлат хизматларига оид бўлиб, 18 таси (10,22 %) ДХМга тааллуқли бўлмаган мурожаатларни ташкил этади.
Бундан ташқари Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан доимий равишда чекка ҳудудлардаги маҳалла ва қишлоқларда сайёр қабуллар домий равишда ташкил этиб келинмоқда. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма бошлиғининг сайёр қабулида келиб тушган 36 та мурожаатнинг 24 таси жойида ижобий ҳал этилиб, қолганлари тегишлилиги бўйича бошқа идораларга ижро этиш учун йўналтирилиб ижроси таъминланган.

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

Related Articles

Close