Hodisalar

Аҳоли бандлигини таъминлашнинг Боғотча услуби

Фуқароларнинг мурожаат қилишича, Хоразм вилоятининг Боғот тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига янги раҳбар келиши билан ишсиз фуқароларнинг телефонларига улар билан «BOGOT AGRO KLASTER» МЧЖ ўртасида меҳнат шартномаси тузилгани ҳақида хабарлар келишни бошлаган.

Ваҳоланки, амалда фуқаролар ушбу МЖЧ билан меҳнат шартномаси тузишмаган, ишга кириш учун ариза ҳам беришмаган.

Қизиғи шундаки, Боғот тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига келган янги раҳбар илгари «BOGOT AGRO KLASTER» МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаган.

☝️Амалда йўқ иш билан ишсиз фуқаролар ўртасида сохта меҳнат шартномаси тузилгани ҳақида махсус базага бу каби маълумотларни киритишдан нима мақсад кўзлангани номаълум.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button