Hodisalar

Блогер Отабек Сатторийга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судида блогер Отабек Сатторий Абдуманнонзодага оид суд жараёнларининг якуний қисми бўлиб ўтди.

Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а»,«б» бандлари ва 3-қисми «а» банди (товламачилик), 139-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари (туҳмат) ҳамда 140-моддаси 3-қисми «а» банди (ҳақорат қилиш) билан айбланган О.Сатторий суд иши кенг жамоатчилик иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Жамоатчиликнинг диққат марказида бўлган мазкур суд жараёни тўққиз марта, яъни жорий йилнинг 11, 17, 25 март, 02, 12, 19, 28 апрель, 04 май ҳамда суд ишининг якуний қисми 10 май куни бўлиб ўтди.

Жараёнда одил судлов ишининг очиқ ошкора олиб борилгани натижасида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва блогерлар фаол иштирок этди. Жумладан, “Eurasianet.org”нинг Марказий Осиё бўйича мухбири Питер Леонард (Leonard Peter Dominic, Ирландия фуқароси) ҳам суд ишини бевосита кузатиб борди.

Суд ишининг дастлабки куни журналист ва блогерлар томонидан очиқ суд мажлиси онлайн видео тасвирлари орқали ёритилди. Кейинги жараёнларда тарафларнинг ўзаро келишувига кўра, журналист ва блогерларга техник воситалардан бемалол фойдаланишга рухсат берилди. Барча ҳолатлар жамоатчиликка шаффоф кўрсатилди.

Дастлабки жиноят ишида 8 та айблов қўйилган Отабек Сатторийга суд якунида прокурор томонидан суддан 5 та ҳолат тасдиқлангани, 3 та ҳолатни эса далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилиш ва унга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши сўралган эди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани суди якунда Отабек Сатторий Абдуманнонзодага нисбатан қуйида айбловлар бўйича суд ҳукмини ўқиди.

1. Жорий йилнинг 29 январь куни Шеробод тумани «Қўрғон» маҳалласида яшовчи, тумандаги «Чинора Гул Барака» МЧЖ раҳбари, 1990 й.т. Л.Тўраев вилоят ИИБга аризасига биноан 30 январь куни вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан О.Сатторийга нисбатан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада, О.Сатторий қиймати 5 млн. сўмлик «Vivo-X50» телефон аппаратини аризачидан олаётган вақтида қўлга олинган. 30 январь куни О.Сатторийга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан 220001-2021-1-сонли жиноят иши қўзғатилган.

2. О.Сатторий «Термизшаҳаргаз» таъминоти бўлимида «Суюлтирилган газ» хизмати бошлиғи бўлиб ишловчи Кўчаров Тўхтамиш Нуруллаевични шаҳарнинг «Гулистон» маҳалласига суюлтирилган газ балонларни аҳолига тарқатилиши ҳолати видео тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эъвазига 1.500.000 сўм беришини талаб қилгани юзасидан;

3. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Сурхондарё вилояти филиали директор ўринбосари бўлиб ишловчи Турдиев Ўткир Содиқжоновични «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Сурхондарё вилояти филиалининг шаҳар ва туман бўлимларидаги аҳолига газ балонлар тарқатилишида ва бошқа салбий ҳолатлар юзасидан тайёрланган видеороликларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазига 10.000 АҚШ доллари беришини талаб қилгани юзасидан;

4. О.Сатторий 2020 йилнинг июнь ойида Термиз шаҳар “Истиқлол” кўчасида кўп қаватли уйлар қурилишини амалга ошираётган «Термиз эко экспресс лойиҳа» МЧЖ раҳбари Тўлқин Шопўлатов Холтажиевич ҳамда Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев Бўриевичдан, шаҳар ҳудудида ва қурилиш соҳасидаги салбий ҳолатларни видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга чиқариш билан таҳдид қилиб, онаси Х.Исломованинг номига расмийлаштирилган Термиз шаҳар “Саломатлик” кўчасидаги 1-уй ва синглиси С.Сатторий номига расмийлаштирилган 1 А-уйларнинг бузилиши натижасида тўлаб берилган 234.835.000 сўм пуллар эвазига шаҳар ҳудудидан янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 2 та (нархи 352 млн. сўм бўлган 2 хонали ва 431 млн. сўм бўлган 3 хонали) хонадонни расмийлаштириб беришни талаб қилиб, «Термиз эко экспресс лойиҳа» МЧЖ томонидан “Истиқлол” кўчаси 6-уйдан 2 ва 3 хонали хонадонларни ўзининг номига расмийлаштиришга эришган.

Бу ҳолатда 245.165.000 сўмни кўрсатилган хонадонлар учун МЧЖ ҳисоб рақамидан товламачилик йўли билан тўлов қилдирган ҳамда шартномада кўрсатилмаган 304 млн. сўм пулларни (жами 549.165.000 сўм) эса шаҳар ҳокими И.Худойбердиев тўлашига мажбур қилган. Мазкур ҳолат бўйича Сурхондарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан О.Сатторийга нисбатан Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а» банди билан жиноий иши қўзғатилгани юзасидан;

5. Термиз шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали кадрлар бўлими бошлиғи (1976 й.т.) Аҳмедова Мастона билан аввалдан зиддиятда бўлиб келган Равшанова Сабоҳат орқали М.Аҳмедовага нисбатан шарманда қилувчи сохта ҳамда асоссиз маълумотлар асосида видеоматериал тайёрлангани юзасидан;

6. Давлат хизматлари агентлиги Денов тумани фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими ходими Нарбоева Насибага билан аввалдан зиддиятда бўлиб вақтинча ишсиз, (1970 й.т.) Воҳидова Саодат орқали Н.Нарбоеванинг ўз хизмат бурчини бажариш билан боғлиқ вазиятда уни пора олганликда айблаб, туҳматдан иборат бўлган видеороликлар тайёрлаб, уларни «Telegram» мессенжери ва «Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Халқ фикри» гуруҳ ва каналларига жойлаштиргани ҳолати юзасидан 24 февраль куни О.Сатторийга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари билан қўшимча айбловлар киритилгани юзасидан.

Суд барча томонларни эшитиб, якуний хулосани чиқарди. Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судининг ҳукмига биноан блогер Отабек Сатторий Абдуманнонзодага нисбатан узил кесил 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Related Articles

Back to top button