Hodisalar

Элбаёндаги тиббиёт муассасаси биносининг таъмирлаш ишлари 2019 йилдан буён тугатилмаган

Шўрчи тумани “Элбаён” маҳалласида жойлашган қишлоқ врачлик пункти биносини таъмирлаш ишлари 2019 йилда бошланган. Таъмирлаш ишлари маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган маблағнинг бир қисми ҳозирги кунга қадар ажратиб берилмаганлиги сабабли таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилмаган.

Вилоят раҳбари ушбу тиббиёт муассасасига ташриф буюриб, мавжуд ҳолатни ўрганди. Ушбу объект бўйича масъулларнинг ахбороти тингланиб, қолган маблағни вилоят маҳаллий бюджетидан ажратиш, бинодаги қурилиш-таъмирлаш ишларини жорий йил 1 март санасига қадар якунлаш, тиббиёт муассасасини замонавий тиббий ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Кўклам” маҳалласида жойлашган 450 ўринли Касб-ҳунар ўқитиш маркази фаолияти билан танишди. Ушбу касб-ҳунар ўқитиш маркази 8 та йўналишда фуқароларга касб-ҳунар ўргатиб келмоқда. Марказ биносида туман маданият бўлими, Кўзи ожизлар кутубхонаси ҳам жойлашган. Вилоят раҳбари ушбу ташкилот ва бўлимларнинг фаолияти билан ҳам танишиб, кўзи ожизлар кутубхонасининг китоблар фондини бойитиш, брайль алифбосидаги китоблар билан таъминлаш, маданият ходимлари учун шароитлар яратиш, касб тўгараклари фаолиятини кенгайтириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Вилоят раҳбари туманнинг “Ойнакўл” маҳалласида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди. Сув минораси ва қувурларини ётқизишда йўл қўйилган камчиликлар ҳамда ушбу маҳаллада пиёдалар йўлаги ташкил этилмаганлиги танқид қилинди.
Ичимлик суви тортиш лойиҳасини амалга ошираётган қурувчи ва туман масъулларига ишни сифатли амалга ошириш, қисқа муддатларда аҳолига тоза ичимлик суви етказиб беришни бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ушбу маҳаллада пиёдалар йўлаклари барпо этиш таклифини давлат дастурларига киритиш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.

Related Articles

Back to top button