Hodisalar

Сурхондарёда прокурор пора олаётганда тезкор тадбирда ушланди

Шу йилнинг 29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори “ЕРС” МЧЖга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан болиқ масалаларига кўмаклашиш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Қайд этилишича, тергов давомида прокуратура ходимининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Related Articles

Back to top button