Жиноят учун жазо муқаррар

(суд очерки)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасида, “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб белгиланган.
Ҳар қандай давлатда шахсларнинг Конституцияда белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасида, “Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш” қилмишлари учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Фуқаро Н.Б 2023 йил март ойининг бошларида ва ўрталарида Қизириқ туманида жойлашган ўзининг яшаш уйининг ҳовлисида таркибида гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлган 4 туп ҳамда 10 туп наша ўсимлигини экиб, таг қисмларига ишлов бериб, парваришлаб, етиштирган.
Шунингдек, Н.Б юқоридаги жиноий ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб, қайта жиноят содир этиш йўлига кириб, ўзининг Қизириқ туманида жойлашган яшаш уйининг айвонида жойлашган оёқ-кийимларни тахлашга мўлжалланган тортманинг пастки қисмида 2023 йил март ойининг бошларида ўзи экиб парваришлаб етиштирган наша ўсимлигидан тайёрлаган ҳамда оқ қоғозга ўралган оғирлиги 0.3 гр марихуана гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда ва оқ рангли қоғозга ўралган марихуана гиёҳвандлик ўсимлигининг уруғига ўхшаш уруғларни, яшаш хонадонида жойлашган ётоқхонасидаги гилам тагида қора рангли целлофан пакетга ўралган оғирлиги 0.60 гр гашиш гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани, яшаш хонадонида жойлашган ётоқхонасидаги хонанинг пол қисмида ёйиб қўйилган оғирлиги 346 гр марихуана гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Суд ҳукми билан Н.Бга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2026 йил 8 сентябрдаги ажрими билан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов



