Hodisalar

Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу сабабли, жорий йил 24 сентябрь куни Термиз шаҳар собиқ ҳокими, кейинчалик унинг 2 нафар ўринбосари ва жиноятга алоқадор бошқа 8 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Related Articles

Back to top button