Hodisalar

“Сурхондарё Агрохизмат” МЧЖдан 7 миллиард 650 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими иш юритувига Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор “Сурхондарё Агрохизмат” МЧЖдан давлат фойдасига 7 миллиард 650 миллион 664 минг сўмсолиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро иши келиб тушган ва ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мос келганлиги сабали ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ушбу қарздорликлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномаси қўйилди.

Шунингдек, қарздор “Сурхондарё Агрохизмат” МЧЖга тегишли Ласетти русумли автомашинаси хатланиб, сақлаш учун Бюронинг Шеробод туман бўлимига олиб келинди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжати бўйича қарздор жамиятдандан жорий йилнинг 30 июль куни жами  7 миллард 650 миллион 664 минг сўм пул маблағлари ундирилиб, Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button