Madaniyat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 19 июнь куни Интернет тармоқларида “МИБчилар учун аҳоли саломатлиги эмас, мажлис муҳим!”номли жойлаштирилган хабар юзасидан

Хабарда, “Сурхондарё вилояти Узун тумани Мажбурий ижро бюроси олдида одамлар сарсон бўлмоқда. Фуқаролар турли муаммолар билан келган пайтда МИБнинг каттаси мажлис ўтказаётган эмиш. МИБчилар учун аҳоли соғлиғи ва муаммолари эмас, мажлисбозлик муҳим. Одамлар касаллик юқтириб олса ҳам уларга фарқи йўқ!” дея фуқаро ўз эътирозларини билдирган.
Аниқланишича, фуқаро Ш.Вохитовнинг яшаб турган хонадонининг (абонент рақами 1247039) истеъмол қилинган электр энергиясидан 196000 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган ва бу қарздорликни бартараф этиш бўйича талабнома тақдим этилган. Фуқаро Ш.Вохитов ушбу талбанома асосида 2020 йилнинг 16 июн кунида Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими биносининг кириш жойида ташкил этилган ғазнага келиб, 250000 сўм тўловни амалга оширганлиги аниқланди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ санитария-эпидемиолог вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бораётганлиги муносабати билан карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилмоқда.
Республика махсус комиссиясининг 06.05.2020 йилдаги 21-сонли баёни билан инфекция тарқалиши тахлили ва беморларнинг соғайиш динамикаси холатидан келиб чиқиб, худудларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифага ажратиш, шу асосда белгиланган чекловларни санитария ва қоида ва меъёрлари талабларига риоя қилган холда, босқичма-босқич бекор қилиб борилиши белгиланган.

Хозирда Узун тумани махсус комиссиянинг қарори билан “қизил” худуд тоифасига киритилган. Шу боисдан, туман бўлими ходимлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган холда жисмоний шахслар ва юридик шахс вакиллари билан уларни бино худудига қабул қилмаган ҳолда масофадан туриб (телефон, смс, ижтимоий тармоқлар ва ҳ.к) ишлаб келмоқда.
Ўрганиш давомида, фуқаро Ш.Вохитов билан телефон орқали боғланиб, унга карантин қоидалари яна бир бор тушунтирилди ҳамда Мажбурий ижро бюроси Узун тумани бўлими ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди.

  Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button