Madaniyat

Тўра Боболов “Яшил Ватаним” акциясида илк кўчатни ўтқазди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Термиз шаҳридаги «Амударё» халқаро ёшлар оромгоҳида Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда “Мерос” жамғармаси ҳамкорлигида “Яшил Ватаним” акциясига старт берилди.

Оромгоҳга кўчат қадаш олдидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда табиат бойликларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

– Акция доирасида Термиз шаҳридаги ушбу оромгоҳ, кўчалар ва Санъат саройи атрофига, Термиз туманидаги Нурафшон маҳалласи ҳудудидаги йўллар бўйига 5 минг дона манзарали дарахт кўчатларини экамиз, – дейди вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ўринов. – Жорий йилда экилаётган кўчатларга махсус кодли рақам илиниб, электрон базага киритилмоқда. Бу келгусида уларнинг ривожланишини назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Олинган маълумотларга кўра, воҳада шу кунгача 14 миллион донадан ортиқ кўчат экилди. Ҳудудларни яшил бойликлар билан буркашда ёшларнинг фаол қатнашаётгани эътиборга молик.

–Наврўз байрами олдидан бошланган акцияни эшитиб шу ерга келдик,–дейди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали талабаси С.Мусурмонқулов. – Ёшлар билан ҳамиша гавжум бўладиган бу масканга кўчат этиб, уни кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз. Бу ер ям-яшил бўлиб турса ёзнинг чилласида ҳам келиб, дўстларимиз билан ҳордиқ чиқарамиз. Ширин суҳбат қуриб, дам оламиз.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, ёшлар билан оромгоҳ ҳудудига турли манзарали дарахт кўчатларини экди.

Related Articles

Back to top button