Hodisalar

Фарзандларим алимент пулига муҳтож….

Мажбурий ижро бюроси Ангор тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида тарафлар иштирокида мухокама қилинди.

Хусусан, туманда яшовчи  Акбар Тоғаев фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2019 йил январь ойидаги суд буйруғига асосан алимент тўлашлиги белгилаб қўйилган бўлсада бироқ, мажбуриятини унитган ота икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун жами
17 миллион сўмга яқин алимент қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.

Икки нафар боласи билан ёлғиз қолган она очиқ суд мажлисида иштирок этиб, собиқ турмуш ўртоғи фарзандлари холидан хабар олмаслигини ва ҳозирда алимент пулига муҳтожлиги ҳамда ушбу пул фарзандлари учун зарурлигини такидлаб суддан қонуний чора кўришликни сўради.

Ҳудди шунингдек, Рахимназар Жўраев ҳам суд мажлисида икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун шу кунга қадар жами 10 миллион минг сўм алимент тўламаганлиги маълум бўлди.

Афсуски, алимент қарздорликларини тўлашдан бош торган оталарга нисбатан жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг қарори билан
2 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик бу уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги тушунтирилди.

Баҳодир Маматалиев, Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими бошлиғи

Related Articles

Back to top button