Madaniyat

“ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА”

Маълумки, сўнгги йилларда аёллар ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини  кенгайтириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон  Республикасининг 2025 йил 9 апрель кунидаги 1053-сонли қонунига асосан оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг Оила ва Уй-жой  кодексларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Оила кодексининг 40-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилиб, унда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги  кўрсатилди.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”  06-сонли қарори 151.  Банд билан тўлдирилди.

Унга кўра, никоҳ эркак ва аёлнинг ўзаро биргаликда яшаш ва оила қуришга қаратилган иттифоқи ҳисобланиши сабабли оилавий (маиший) зўравонлик ҳолати фақатгина эр ёки хотин томонидан содир этилган бўлиши лозимлиги эътиборга олиниши, бунда оиланинг бошқа аъзолари томонидан зўравонликка йўл қўйилганлиги ярашиш учун муҳлат тайинламасликка асос бўлмаслиги, ярашиш учун муҳлат тайинламасдан никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаб оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг даъво аризасида, шунингдек суд муҳокамаси давомида тақдим этилган ёзма аризасида кўрсатилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Шунингдек, оилавий (маиший) зўравонлик деб — Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 592-моддаси ва Жиноят кодексининг 1261-моддасида назарда тутилган қилмишлар тушунилиши, Шахснинг оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланганлиги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ёки жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳужжати билан тасдиқланиши боис, суд бундай ҳолатни текширишда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноий қилмиш юзасидан қонуний кучга кирган суд ҳужжати мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда уни талаб қилиб олиши лозимлиги, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 592-моддаси ва Жиноят кодексининг 1261-моддасида назарда тутилган қилмиш содир этилгандан сўнг тарафлар оилавий муносабатларни давом эттириб, кейинчалик улардан бири судга никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган ва оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган тараф муддат тайинламасдан никоҳдан ажратиш талабини илгари сурган бўлса, суд эр-хотин бирга яшаган даврида зўравонлик ҳолати қайта содир бўлган ёки бўлмаганлигини текшириши ва бу ҳолатга бошқа далиллар мажмуи билан баҳо бериши лозимлиги, арз қилувчига ҳимоя ордери берилганлигининг ўзи тарафларга ярашиш учун муҳлат бермасликка асос бўлмаслиги бунда, судларнинг эътибори ҳимоя ордерининг мавжудлиги оила барбод бўлган деб ҳисоблаш учун етарли асос бўлмаслиги ва мазкур ҳолатга ҳам ишдаги бошқа далиллар мажмуи билан биргаликда баҳо берилиши лозимлигига қаратилиши ҳақида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси янги норма билан тўлдирилиб, унга биноан турар жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар жой мулкдорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкин.

Сурхондарё вилоят суди судьяси                                                 

С.Х.Рахимов

Related Articles

Back to top button