Madaniyat

Одобли фарзанд эл ардоғида бўлур!

Ўхшаш сурат

Инсон бу дунёда яшар экан, оила қуриш, фарзандли бўлиш ва фарзандлари келажакда илмли, одоб-ахлокли бўлишини орзу килади. Шундай экан, хар кандай фарзанд маълум бир мухитда, маълум бир оилада дунёга келади. Унинг келажакда ким бўлиб етишиши бевосита фарзандга бериладиган эътиқодий, ахлоқий тарбияга боғлиқдир. Фарзандларга одоб бериш аввало оиладан бошланади. Маънан юксак, гўзал хулққа эга ота-оналарнинг фарзандлари хам одобли бўлади. Бу гўзал хулқ, бошқаларнинг хавасини келтирадиган инсон кўрки саналади. Гўзал хулқ тўғри тарбияга боғлиқдир. Ота-она фарзандларига яхши билан ёмон, ҳалол билан харом, маърифат билан жахолат, саховат билан бахилликнинг фарқини аниқ тушинтира билиши ва хар вақт уларни эзгулик йўлига чорлашлари лозим бўлади. Бунинг учун, ота-оналарни ўзлари гўзал хулқ эгалари ва одоб соҳиблари бўлиши керак. Шундагина фарзандлар хам ота-оналарини хурмат қиладиган, уларни изидан юрадиган, одобли, ахлоқли, ота-онасига рахмат келтирадиган солиҳ фарзандлар бўлишади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар:  “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди” (Термизий ривояти).

Муқаддас ислом динимизда одобга бўлган эътибор жуда хам катта. Буни Қуръоноятларидан, Пайғамбаримиз хадисларидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам хадислари инсоннинг маънан юксалиши, эзгуликка интилиши, халолни харомдан фарқлай билиши, инсон ўз хаётининг мазмун мохиятини англаб олиши учун нихоятда мухимдир.

. Абу Зайд рахматуллохи алайҳи: “Одоб фазилатлардан бирига элтувчи яхши уринишга ишлатиладиган исмдир” — деганлар. Демак, нимаки яхшиликка чорлайди ва ёмонликдан қайтаради ва одамлар кўриб туриб хавас килади ёки килган ишини кўриб дуо килишади  ана ўшанинг барчаси одобдир. Шу ўринда пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг одоблари, феъллари, одамлар билан бўлган муомалалари бизлар учун бир мактаб вазифасини ўтайди. Зеро, Аллох таоло ўзининг каломида шундай дейди: Албатта сиз улуғ хулқ эгасисиз (Қаламсураси 4-оят).

Абу Хурайрадан ривоят қилинган хадисда пайғамбаримиз Муҳаммад алайхис салом: Албатта, мен одоб ва ахлоқларни мукаммал қилиш учун юборилганман— деганлар. (Имом Ахмад, Бухорий ва Хоким ривоят қилганлар). Шундай экан Пайғамбаримиз ахлоқларини ўзида мужассам қилган инсон хеч қачон ёмон йўлга юрмайди ва тўғри йулдан адашмайди. Зеро, қилинаётган амалларда инсоннинг маънавий киёфаси, одоб ахлоқи намоён булади.  Мусулмон кишининг хаёт тарзи, инсонларнинг ўзаро  муомаласи, юриш-туришга, кийиниши, еб-ичиши, ўзига хос одоблар бор. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:  Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”. (Муслим ривояти)

Бошқа бир ҳадисда: «Саломдан аввал сўз бошламанг. Ким саломдан аввал сўз бошласа, унга жавоб берманг…», дейилган. Демак, тарбияни, одобни, энг аввало салом беришдан бошлашлик лозим экан. Чунки икки мусулмон учрашганда энг аввал  саломлашиши лозим. Саломлашмасдан сўз бошлаш одобдан эмас.

Буюк ватандошимиз, ҳадис илминин султони Имом Ал-Бухорий хазратлари ўзининг  машҳур “Ал-Адаб ал-муфрад” (Одоблар хазинаси) хадислар тўпламида айнан одоб-ахлоқга оид 1322 та хадис келтирганлар.

Хозирги кунда “оммавий маданият” деб номланган бир “иллат” фарзандларимизни хам ўз домига тортмаслиги учун ҳар бир ота-она, ўкитувчи, устоз, махала фаоллари бефарқ бўлмасдан, ўсиб келаётган фарзандларимиз одоб-ахлоқларига  ката эътибор беришимиз лозимдур.

Айнан, фарзандларимизнинг  одоби, ахлоқи, маънавияти, илм олишлари ва энг асосийси комил инсон бўлиб улғайишлари учун шароитларни яратиб бериш ҳам энг асосий муаммоларимиздан бири ҳисобланади.

Фарзандларнинг келажакда гўзал аҳлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида ота-онанинг ўз фарзанди ҳақига қиладиган ҳайрли дуолари жуда муҳимдир.

Уламоларимиз фарзанд тарбиясида қуйидагиларга эътибор беришликни айтиб ўтганлар: “Фарзандларга меҳрибонлик, раҳм-шафқат кўрсатиш, улар билан юмшоқ муомалада бўлиш, сабабсиз тергамаслик, тез-тез уларни бағриларига олиб, бош-кўзини меҳр билан силаб туриш, улар билан мунтазам бирга бўлишга ҳаракат қилиш, машғулотлар ўтказиш, ўйинларига аралашиб туриш, нутқини ўстириш билан шуғулланиш, қарғамаслик, ёмон сўзлар билан сўкмаслик, ёмон дуо қилмаслик”.

Ҳадиси шарифда: “Уч кишининг дуоси қабулдир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси, отанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси”— дейилган. Ота-она бундай неъмат ва имкониятдан унумли фойдаланиши ва фарзандларининг келажакда солиҳ ва тарбияли инсон бўлиб камол топишини Аллоҳдан дуо қилиб сўрашилозим.

Азизлар, ватанимизнинг гуллаб яшнаши, турмушимизнинг обод бўлиши, фарзандларимиз ўз ватанига, динига, оиласига содиқ бўлиши учун энг аввало уларнинг одобига, ахлоқига, эътиқодига ва илму маърифатли бўлишига ката эътибор беришимиз лозим. Зеро,  фарзандларимиз бизданда илмлироқ ва ақиллироқ, халқи учун чин дилдан хизмат қиладиган одобли, ахлоқли, дину-диёнатли бўлишсин.

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.

 

Related Articles

Back to top button