Ғалла майдонларида агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда

Сурхондарё вилоятининг бир қатор туманларида ғалла майдонларида агротехник тадбирларининг бориши ҳамда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, дала четларига мевали ҳамда манзарали дарахтлар экиш, сув ресурсларини тежаш ва экотизимни муҳофаза қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ҳокими У.Қосимов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов вилоят ва туман ҳокимлиги, соҳага алоқадор бир қатор бошқарма ва ташкилот мутассаддилари ва фермерлар, ҳамда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси туман бўлимлари давлат карантин инспекторлари иштирок этди. Таъкидлаш муҳимки, ерга ўз вақтида ишлов бериш хусусан, фунгицид, гербицид, инсектицид ва суспензияларни қўллаш воҳада қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарор ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда келгуси мавсумга тайёргарлик кўришда муҳим аҳамият касб тади. Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан бу борадаги ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда. Ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ер майдонларидан самарали фойдаланишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Тадбирда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Туропов томонидан ғалла майдонларига хавф солувчи бегона ўтлар ҳамда турли касаллик, зараркунанда ва ҳашаротларга уйғунлашган усулда қарши кураш муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Воҳамизга баҳор мавсуми юртимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан эртароқ келишини инобатга олган ҳолда айни кунлар ғалла парвариши учун муҳим давр ҳисобланиши, фурсатдан фойдаланиб ўз пайтида амалга оширилаётган ҳар бир сифатли агротехник тадбир ҳосилдорликни ошириш ва хирмоннинг мўл-кўл бўлишини таъминлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди. Бошоқли дон етиштиришда белгиланган агротехник чора-тадбирларнинг юқоридаги тавсиялар асосида ўз муддатларида сифатли бажарилиши мавжуд ғалла майдонларидан мўл ҳосил олинишини таъминлайди.
2026 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини баргидан озиқлантириш, бегона ўтлар ва касалликларга қарши кураш тадбирларини олиб бориш учун вилоятда 144 та отрядлар ташкил этилди. Мулкчилик шаклидан қатъий назар отрядларга 488 та техникалар жалб этилди, Шундан 390 та штангелли ва 98 та та ОВХ, VP-1 пуркагичлардир. Ўз ўрнида отряд раҳбарлари ишларни мувофиқлаштириб боряпти. Соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар ҳамда ишлатиладиган кимёвий воситаларнинг меъёр ва нормаларини белгалаб бериш учун агроном энтомологлар бириктирилиб, ишлар кунлик тахлил қилиниб, кўзланган самарадорликка эришилмоқда.
Баҳор ойлари серёғин келса, майдонларда бегона ўтлар ҳаддан ташқари кўпайиши ҳамда турли касаллик ва зараркунандаларнинг тарқалиши кучайиб, ҳосилдорликка зарар етказиши мумкин. Ўрганишлар давомида масъуллар ғалла майдонларига маҳаллий ўғитлар бериш, майсазорларни бегона ўтлардан тозалаш мақсадида гербицид ва фунгицидлар сепиш, касалликларга қарши курашиш, шунингдек, дала четларига тут ва бошқа дарахт кўчатлари экиш ишлари бўйича ахборот берди. Йиғилишда экинларнинг сифатини яхшилаш ва ҳосилни кўпайтириш мақсадида илғор методлар ва тажрибалар бўйича фикр алмашилди.
Жараёнда куннинг энг муҳим мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарори ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилилаётганлиги таъкидланиб, галдаги янада муҳим масалалар муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини самарали ташкил қилиш ва кўпайтириш орқали мамлакатнинг экспорт кўрсаткичларини ошириш мақсад қилинганлиги таъкидланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат инспекторлари ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига алоҳида бириктирилганлиги айтилди.
Усмон Туропов
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи








