Madaniyat

КЎПЧИЛИК ҲАР ҚАНДАЙ МАСАЛАНИНГ ЕЧИМИНИ ТОПАДИ

Бугун Шўрчи тумани “Сауртепа” маҳалласида туман ҳокими У. Х. Зокиров раҳбарлигида тўрттала сектор раҳбарлари иштирокида  сайёр қабул ўтказилди.

Мурожаат мазмунига қараб тегишли соҳа раҳбарлари  мурожаатда келтирилган муаммоларни ҳал этишмоқда. Шунингдек, мурожаат нима учун жойида ҳал этилмаганлиги сабаби ҳам ўрганилмоқда.

Шўрчи тумани Бобур маҳалласида яшовчи Р. Умматов бир йилдан бери ҳал этилмай келаётган муаммоси тўғрисида туман прокурори Ф.Холиқовга мурожаат этди. Туман прокурори мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаатни ҳал этиш учун масъул мансабдор шахсга топшириқ берди ва уни кекса кишини  сарсон қилиб юрганлиги учун танбеҳ  берди.

Р.Умматов биз билан суҳбатда туман  прокурорига ўз вақтида мурожаат этмаганлигидан афсусланди ва туман прокурори унинг муаммосини тезкорлик билан ҳал этганини айтиб туман прокурори Ф.Холиқовга ўз миннатдочилигини билдирди.

Аслида ҳар бир киши дуч келган муаммосини “Бу менинг ташвишим, ўзгаларга қизиғи йўқ” деб ўзи ҳал этмоқчи бўлиб, бундан-да катта қийинчиликларга дуч келиши  мумкин.

Агар  дуч келган муаммосини ўзи ҳал қилишига кўзи етмаса, маҳалла фаоллари, ёши улуғ отахонлардан маслаҳат сўраши, шунда ҳам масалани еча олмаса туман раҳбарларига мурожаат қилиши лозим.

Ёдингиздан тутинг!

 Сиз дуч келган муаммо фақат Сизнинг муаммонгиз эмас, уни ечиши мумкин бўлган барчанинг муаммосидир. Фақат, Сиз дуч келган муаммога бамаслаҳат ечим топиш учун албатта атрофдаги яқинларингизга айтинг. Кўпчилик ҳар қандай масаланинг ечимини топади.

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button