Оилавий зўравонликка қарши курашиш хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида, “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди” деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддасида ҳамда Жиноят Кодексининг 1261-моддасида, оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарликлар белгиланган.
Жумладан, фуқаро Ж.Тураев (исм, фамилияси ўзгартирилган) 2023 йил 4 август куни соат 16:35 ларда Шўрчи тумани ҳудудидаги яшаш уйида, бир рўзғор асосида биргаликда яшаб келаётган турмуш ўртоғи Б.Жураева (исм, фамилияси ўзгартирилган)ни уриб дўппослаб, унга енгил тан жароҳати етказиб оилавий зўравонлик қилган.
Суд қарори билан Ж.Тураевга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддаси 2-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Апелляция инстанцияси судида жабрланувчи турмуш ўртоғи кечирим сўраб, пушаймон бўлгани сабабли даъвосидан воз кечгани, унга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув берганлиги боис, Ж.Тураевга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддаси 2-қисми билан тайинланган 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ўзгартирилиб, унга шу модда билан 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов




