Bu qiziq

Оилавий зўравонликка қарши курашиш хусусида

Мамлакатимизда фуқароларни оиладаги тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1261-моддаси “Оилавий (маиший) зўравонлик” деб номланиб, ушбу моддада оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бугун ушбу моддадаги жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этиладиган жиноятлар учун жиноий жавобгарликнинг хусусиятлари, қонунда белгиланган жазолар ҳақида сўз юритамиз.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1261-моддаси 6-қисмида, “Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотишга ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқишига ёки унинг функциялари тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатнинг бузилишига ёки соғлиқнинг бошқача тарзда ёмонлашувига, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг йўқолишига ёки ҳомиланинг тушишига ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса, — беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади” деб белгиланган.

Яъни, ушбу модданинг 6-қисми 1-5 қисмларидаги қилмишлардан ҳам оғирроқ ҳисобланган жиноий қилмиш учун бирмунча оғирроқ жазони назарда тутади.

Жавобгарликнинг муқаррарлигини англаш ва қонунлар ҳақида маълумотга эга бўлиш ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button