Bu qiziq

«Хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан лойиҳалар порталига Ўзбекистон Республикасининг «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Жамоатчилик фаоллари ва юристлардан бу борада ўз фикрлари, муносабатларини беришларини истардим. Ўзи хусусийлаштириш ҳужжатлари анча эскирганди. «Совет» деган сўзлар учрайдиганлари ҳам бор эди.  Ҳозирча кўзим тушгани айнан бош оғриқли масалага шу қонунда нуқта қўйишмоқчи.

«Давлат мулкини хусусийлаштириш натижасида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди.

Хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди», дейилган.

Ўзим шунга ўхшаш бир нечта судларда қатнашганман. Яъни 1994 йили бирор фирма давлат мулкини сотиб олган. 2019 йилга келиб ҳокимлик хусусийлаштириш натижаларини бекор қилишни сўраб судга чиққан. Айрим виждонсиз маҳаллий судьялар президент ҳужжати бўлса ҳам натижани бекор қилиб берган. Тадбиркор Олий судга келибгина ютаётганди холос.

Related Articles

Back to top button