Бойсун туман Тиббиёт бирлашмасида ўқув семинари ўтказилди

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида 2025-йил 4-июль куни ўтказилган “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2025/2026-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 120-сон мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун туман Тиббиёт бирлашмасида 2025-2026 йилларда ижтимоий соҳа объектларини ва иқтисодиёт тармоқларини тасарруфидаги қозонхона ва қозонларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги тўғрисида ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарида 2025 йил куз-қиш мавсумида иситиш тизимидан фойлаланиш хавфсизлиги бўйича суҳбатлашилди. Семинарга Тиббиёт бирлашмаси биноларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш жавобгар бўлган ходимлар иштирок этди. Семинар қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.
Семинарда ходимларга хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш тўғрисида тушунтирилди.
Э.Шаймарданов





