Kasbim-faxrim

МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

 Республикаси Президентининг Фармони

Бугунги кунда янги Ўзбекистон ёшларига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишига айланмоқда. Жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдек умуммиллий мақсадни амалга ошириш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятлари сафарбар этилмоқда.

Бу жараёнда ўз тақдири ва келажагини Ватанимиз тақдири ва истиқболи билан узвий боғлиқ ҳолда кўрадиган, шу йўлда ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга, жасорат ва матонат кўрсатишга тайёр бўлган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган ўғил-қизларимиз сафи тобора кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида қуйидагилар давлат мукофотлари билан тақдирлансин:

… «Шуҳрат» медали билан

… Жумаев Рамозон Хасанович — Шўрчи туманидаги «Ҳасан ота асаллари» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш.МИРЗИЁЕВ

Шўрчи туманидаги “Ҳасан ота асаллари” фермер хўжалиги бошлиғи Жумаев Рамозон Хасанович 2021 йил 29 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Фармонига биноан “Шуҳрат медали” билан тақдирланди.

         Р.Жумаев туманимизда асаларичиликни ривожлантиришда улкан ҳисса қўшганлиги, тенгдошларига  асаларичилик сирларини ўргатишда тинимсиз меҳнати билан  ўрнак бўлаётганлиги учун Ватанимизнинг юксак мукофтига муносиб топилди.

         МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button