Madaniyat

Гиёҳвандлик — аср вабоси

Гиёҳвандлик – XXI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Ўрта асрларда инсоният ҳаётига жиддий хавф солган вабо ва ўлат каби офатлар, бугунги цивилизация замонига келиб ўз ўрнини гиёҳвандлик иллатига бўшатиб берди, десак асло муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, қанчалик қийин бўлмасин, биз ёшлар тарбияси бўйича ўзимизга хос ва таъсирчан, бугунги кунга ҳамоҳанг усулларни излаб топишимиз керак. Жондан азиз фарзандларимизни бузғунчи ва зарарли ғоялар, жиноятчилик, гиёҳвандлик, лоқайдлик, маънавий қашшоқлик кайфиятидан асрашимиз зарур. Соғлом турмуш тарзини олиб бораётган киши билиб-билмай бу кўчага кириб қолса, ўзининг тинч, фаровон ва бахтли ҳаётини қора зулматга айлантириши айни ҳақиқат. Гиёҳванд киши нафақат ўзига, балки яқинларига ҳам тўхтовсиз азоб беради.

Ундан туғилажак фарзандлар эса ота-онасининг хатоси оқибатида бир умрга мажруҳлик қисматига мубтало бўладилар. Зеро, фақат соғлом ота-онадангина соғлом зурриёд дунёга келади. Соғлом бола эса фаровон келажак демакдир.

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноят ишларни кўришда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (кейинги матнда — ЖК) 270 — 276-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 1999 йил 19 августдаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли Қарори, Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция (1971 йил 21 февраль, Вена), Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона конвенция (1961 йил, Вена), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик воситалар ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенцияси (1988 йил 20 декабрь, Вена), амал қилинади.

Аср вабосига қарши курашиш – барчанинг бурчидир. Ўзини шу юрт фарзандиман, деб билган ҳар бир фуқаро бу ҳаракатдан четда турмаслиги керак. Мазкур жараён умуммиллий курашга айланмоғи шарт.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг тергов судьяси

Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button