Bu qiziq
Пропан нархи 14 фоизга арзонлаган, АИ 80 бензини нархи ҳам пасайиши мумкин
8 ноябрь куни биржа савдоларида суюлтирилган газ(пропан) нархи ноябрь ойи бошига нисбатан 14 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).
Бу биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх (бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.
Биржага қўйилаётган суюлтирилган газ ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрда биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда.
Шунингдек, биржага қўйилаётган АИ-80 автомобиль бензин ҳажми ортиши кутилмоқда.