Hodisalar

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир

(суд очерки)

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида фуқаро Х.Тга оид иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукмига кўра, Х.Т 2022 йил 19 сентябрь куни Шеробод туманидаги фермер хўжалиги яйлов ер майдонида ўзаро тортишиб қолган фуқаролардан М.Жга бир марта, М.Сга бир марта ўзи билан олиб юрган МЦ 2112-12х1 русумли ов қуролидан ўқ узиб, М.С.ни қасддан ўлдирган, М.Жни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Суд ҳукми билан Х.Тга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “а” банди билан 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида иш кўрилиб, шикоятда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Хулоса шуки, Конституциямизнинг 25-моддасида, “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир” деб қатъий белгилаб қўйилганлигини унутмаслигимиз зарур.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button