Bu qiziq
“Бойсун баҳори”да дунёдаги энг узун сўзана намойиш этилади
Бойсун туманида бўлиб ўтаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали учун ҳунарманд Нилуфар Жўраева бошчилигида юздан зиёд қўли гул чевар хотин-қиз узунлиги 31 метр, эни 5 метрдан ортиқ сўзана тикди.
Эслатиб ўтамиз, бойсунлик бир гуруҳ чеварлар Термиз шаҳрида 2019 йил бўлиб ўтган биринчи Халқаро бахшичилик фестивалида узунлиги 25 метр ва эни 6 метр бўлган дунёдаги энг узун сўзанани туҳфа қилган эди.
Шунингдек, 2022 йилда ўтказилган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали учун “Бойсун Афрўзбек” оилавий корхонаси ҳунармандлари узунлиги ўттиз ва эни икки ярим метр бўлган “Оқ эн” номли ноёб гиламни тўқиб, намойиш этди. Саккиз нафар хотин-қиз саккиз ой тўқиган гиламга 60 килограмм соф туя жуни ипи ишлатилган эди.