Bu qiziq

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ — ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ДАВРИ!

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди. Президентнинг 2026 йил 13 апрелда қабул қилинган қарори мамлакатимизда электрон тижорат соҳасини мутлақо янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Бу ҳужжат нафақат тадбиркорлар, балки оддий истеъмолчилар учун ҳам қулайликлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Сўнгги йилларда электрон савдо инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Онлайн харидлар, рақамли хизматлар ва тезкор логистика тизими иқтисодий муносабатларни янада соддалаштирди. Янги қарор эса ушбу жараёнларни янада тизимли, хавфсиз ва самарали қилишни мақсад қилган.

2026–2030 йилларга мўлжалланган асосий режаларга кўра, электрон тижорат айланмасини 30 триллион сўмга етказиш, минглаб янги иш ўринларини яратиш ҳамда йирик инвестицияларни жалб қилиш кўзда тутилган. Бу эса мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига хизмат қилиб, янги бизнес ғоялар ва стартаплар учун кенг имкониятлар эшигини очади.
Қарорнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири — бонд омборлари тизимининг жорий этилишидир. Ушбу инновацион ёндашув орқали товарларни сақлаш, сотиш ва етказиб бериш жараёнлари янада тезлашади. Энг муҳими, жисмоний шахслар учун товарларни харид қилиш анча осонлашади ва ортиқча бюрократик тўсиқлар қисқаради.

Бонд омборлари орқали товарларни чакана сотиш махсус электрон платформалар ёрдамида амалга оширилиши, замонавий савдо инфратузилмасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу тизим орқали тадбиркорлар ўз маҳсулотларини кенг бозорга олиб чиқиш имконига эга бўлади, истеъмолчилар эса сифатли ва арзон маҳсулотларни тез ва қулай тарзда харид қилади.

Шунингдек, божхона тўловлари бўйича янгича тартиблар жорий этилиши ҳам электрон тижоратни рағбатлантиради. Айрим товарлар учун ягона божхона тўлови белгиланиши, айрим ҳолатларда эса ҚҚС ва паст фоизли божлар қўлланилиши орқали савдо жараёнлари янада шаффоф ва тушунарли бўлади.

Ушбу ислоҳотлар нафақат иқтисодий, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эга. Чунки электрон тижорат ривожланиши аҳоли бандлигини оширади, янги касб ва кўникмаларни талаб қилади ҳамда рақамли маданиятни шакллантиради. Бу эса ёшлар учун янги имкониятлар, тадбиркорлар учун эса янги бозорлар демакдир.

Натижалар шуни кўрсатади, ки, электрон тижорат соҳасида амалга оширилаётган мазкур ўзгаришлар Ўзбекистонни замонавий, рақобатбардош ва инновацион иқтисодиётга эга давлатга айлантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Бу жараёнда ҳар бир фуқаро, тадбиркор ва мутахассис ўз ўрнига эга бўлиб, умумий тараққиётга ҳисса қўшиши мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг раиси

Номозов Музаффар Эргашович

Related Articles

Back to top button