Kasbim-faxrim

Ўқув-семинари ташкил этилди

Сурхондарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мажлислар залида “Сурхондарё вилоятида ҳудудларда қишлоқ хўжалиги сохасини инновацион ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт хажмини ошириш, сохага инвеститцияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш ҳамда аҳоли даромадини кўпайтириш масалалари” мавзусида  ўқув- семинари ташкил этилди.  Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг  бошлиғи Усмон Туропов раислигида ўтказилган ушбу семинарда бугун соҳа вакиллари олдида турган долзарб масалалар ҳақида сўз борди. Шунингдек, ҳудудларда фаолият олиб бораётган қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг  билим ва кўникмаларини янада ривожлантиришни  ўз олдига мақсад қилган ушбу ўқув машғулотларда Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан ҳудудларга бириктирилган мутассади  ишчи гуруҳ вакиллари ҳам иштирок этишди.

Жумладан, Қишлоқ хўжалиги Инвеститциялар ва хорижий грантлар бошқармаси бош мутахассиси Хасан Ибрагимов, Агрологистика, маркетинг ва экспорт бошқармаси бош мутахассиси Бахром Инаков, Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бўлими етакчи мутахассиси Аббос Ўралов, Замонавий суғориш агротехнологияларини жорий қилиш бошқармаси бошлиғи Фарход Қўзиев, Боғдорчилик ва узумчилик бўлими бошлиғи Фаррух Абдуфармонов, Субсидиялар ва молиялаштириш бошқармаси бош мутахассиси Жахонгир Ташмирзаев, Электрон хукумат лойихалари ва ахборот хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси Ўткирбек Қосимов, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги сохасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар ҳалқаро маркази вакили Абдурахим Тўйчиевлар иштирокидаги семинарда маъруза қилинди  ва тақдимотлар ўтказилди.

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 март куни қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида инвестициялар жалб қилиш ҳамда экспортни кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда давлат раҳбари инфляцияни жиловлаш ва валюта барқарорлигини таъминлаш экспорт билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлаган эди. Маълумки, халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали экспорт ҳажмлари нисбатан қиммат бозорларга йўналтирилади. Маърузачилар  мамлакат экспорт салоҳиятини оширишдаги даладан  бозоргача бўлган занжирли  жараёнлар хусусда ҳам тўхталди. Айникса, жойларда энг харидоргир маҳсулотларимиз бўлган гилос, шафтоли, хурмо, ўрик, олча, олхўри, анжир, анор, бодом, ловия, мош экспортини ривожлантириш  бўйича ҳам тизимли ишларни  олиб бориш зарурлиги айтилди.

Бу борада  Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ва мутахассислари томонидан  ўсимликларни зарарли унсурлардан ҳимоя қилиш, фитосанитар тоза маҳсулотлар етиштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар қилинаётганлиги ҳам таъкидланди. Шунингдек, юртимизда аҳоли томорқалари ва экин ерларида сархил мева-сабзавотлар етиштирилади. Уларни нақд пулга сотиб олиб, экспортга тайёрлаб берадиган таъминотчилар кўп. Энди улар ўзини ўзи банд қилган шахслар каби фаолият юритади ва айланмасидан қатъий назар барча солиқлардан озод бўлади.

Ушбу ўқув-семинарида Сурхондарё вилояти  қишлоқ хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосарлари,   вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси  бошлиғи ва туман бўлими   бошлиқлари ,    вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ва ўринбосарлари, туман бўлим бошлиқлари ва мутахассислари иштирок этишди.  Туман  фермер, деҳқон хўжаликлари  ва томорқа ер эгалари  кенгаши вакиллари ҳам қатнашди.

Related Articles

Back to top button