Kasbim-faxrim

БИР АСР КУТИЛГАН ГУВОҲНОМА

Давлат хизматлари агентлигининг ФҲДЁ бўлимлари томонидан фуқароларнинг бевосита ҳамда жойлардаги учрашув ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлари асосида туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилмоқда.

Бу борадаги ишларни агентликнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг тизимидаги ФҲДЁ бўлимлари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ана шундай юртдошларимиз орасида аллақачон юз ёшни ортда қолдирган инсонларнинг борлигига ҳам гувоҳ бўлаяпмиз.

Масалан куни кеча, Қумқўрғон тумани “Улуғбек” маҳалласида истиқомат қилувчи 101 ёшни қаршилаган Кўчарова Момохол аяга яқинларининг мурожаатига асосан туман ФХДЁ бўлими томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

Денов тумани “Қуёшли юрт” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ш. Исманова 2002 ва 2006 йилларда туғилган фарзандлари учун бир неча йиллардан буён туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни ололмай сарсон бўлиб юрган эди. Ушбу юртдошимизнинг мурожаати Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси Денов туман ФҲДЁ бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича вақтида туғриқхонадан олинмаган боланинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома шунча йиллар давомида оворагарчиликка сабаб бўлган. Денов туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2006 йил 3 февралда туғилган Алижанов Аслиддин Ихтиёрович номига жорий йилнинг 5 май санасида туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Шу ўринда ўқувчида ушбу оиланинг 2002 йилда туғилган фарзандичи нега иккаласига бир пайтда гувоҳнома расмийлаштирилмади деган савол туғилиши табиий. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилдаги қарори тегишли иловасига асосан 16 ёшдан ошган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суд қарорига асосан амалга оширилади. Шу сабабли, Ш. Исмановага Денов туманлараро фуқаролик судига мурожаат қилиш, суд қарори қабул қилинганидан сўнг ушбу фарзандига ҳам ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилиши юзасидан тушунтириш берилди.

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

Related Articles

Back to top button