O`zbekiston

Судларга қандай мурожаат қилинади?!

Барча фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли судларга оғзаки, ёзма ва электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжуд. Судларга одатда икки хил тоифада мурожаат қилиш мумкин, биринчиси бу оддий хат тарзидаги яъни, муайян иш билан боғлиқ бўлмаган мурожаатлар (ариза, таклиф, шикоятлар) бўлса, иккинчиси, муайян низо ёки иш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар (ариза, даъво аризаси, илтимоснома, шикоятлар.) ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан биринчи тоифадаги мурожаатлар белгиланган тартибда, яъни судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, агар қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Агар ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддати узайтирилганда бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Иккинчи тоифадаги мурожаатлар тегишлича фуқаролик ишлари бўйича судларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида, жиноят ишлари бўйича судларда Жиноят-процессуал кодексида, маъмурий судларда эса Маъмурий суд ишларини юритиш кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Жалолиддин Ҳусенов,

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Ихтиёр Холов,

Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

Related Articles

Back to top button