O`zbekiston

МАЪМУРИЙ СУД-ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ҲИМОЯЧИСИ

Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини рўёбга чиқариш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ўтган 2023 йилда кўриб тамомланган 769 таси маъмурий ишлардан 313 та ариза-шикоятлардаги талаблар қаноатлантирилиб, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.   Кўриб тамомланган ишлар бўйича мансабдор шахслар эътиборига
154 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Кўриб тамомланган оммавий хуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни низо тури бўйича таҳлил қилинганда;

-Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида  кўрилган ишлар  316 тани ташкил қилиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 15 тага (316 — 301), солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 93 тани ташкил қилиб, 2022 йилга нисбатан 62 тага (93 – 31), давлат кадастрлар палатаси органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаркатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 158 тани ташкил қилиб, 2022 йилга нисбатан 84 тага (78 -158), бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 56 тани ташкил қилиб, 2022 йилга нисбатан 18 тага (56-38), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 84 тани ташкил қилиб, 2022 йилга нисбатан 15 тага (84- 69) кўпайганлигини кўриш мумкин.

Қайд этилганлардан маълум бўладики, Термиз туманлараро маъмурий судида энг кўп кўрилган ишлар  юқоридаги тоифа ишларни ташкил қилмоқда.

2023 йилнинг 12 ойи давомида Термиз туманлараро маъмурий суди ходимлари томонидан жами 284 та ҳуқуқий тарғиботлари ўтказилган бўлиб шундан, 174 та маъруза, давра суҳбатлари, семинар ва конференциялар шаклида ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган. Шулардан 110 таси телевидения, радио, газета ва журналлар ҳамда веб-сайтлар орқали амалга оширилган.

 

А.Абдулакимов         

Термиз туманлараро маъмурий судининг раиси

 

Related Articles

Back to top button