Madaniyat

Сурхондарёда ўз ҳудудида дарахт кесилишига йўл қўйган ўрмон хўжалиги ходимлари жавобгарликка тортилди

Бойсун давлат ўрмон хўжалиги «Хомкон» бўлимида оли борилган ўрганиш ишлари давомида ходимларнинг ўз ишига совуққон муносабатда бўлганлиги натижасида 4 туп ўсувчанлигини йўқотмаган ва 2 туп ўсувчанлигини йўқотган «Зарафшон» арчалари таг қисмидан кесилганлиги, шунингдек, 43 туп арча дарахтларининг ён шохлари кесилиб, шикаст етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан «Хомкон» бўлими бошлиғи ҳамда 3 нафар ходимга МЖтКнинг 95-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бўлим бошлиғи БҲМнинг 5 баробари, ходимлар эса 3 баробари миқдорида жаримага тортилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 21 миллион 583 минг сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳуқуқбузарларга ўзларига тайинланган жарима ҳамда зарарни тўлашлари белгиланди.

Related Articles

Back to top button