Madaniyat

Кечикаётган мандат: «Давлат тест маркази изоҳ бериши шарт!»

Мақсуда Ворисова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

Шу кунларда кўпчилик байрам кайфиятида. Аммо абитуриентлар эмас. Улар мандат қачон чиқаркан, ўқишга кирдимми ёки йўқ, деган ўйда юрагини ҳовучлаб юрибди.

Аслида натижалар тест тугаган кундан бошлаб, бир ҳафта муддатда чиқиши шарт. Ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига рақамлаштириш кириб келган, имтиҳон саволларининг жавоблари тўғрилигини компьютер текшираётган вақтда натижаларни чўзиш кимга керак бўлиб қолди? Тўғри, абитуриент қанча балл олганини қисқа муддатда билиб олаяпти, аммо мандатни эълон қилишга, наҳотки, бир ойга яқин вақт кетса? Бизнингча, ҳамма соҳа рақамлаштирилган даврда «баҳона излаш» бефойда. Ҳеч бўлмаганда Давлат тест маркази мутасаддилари халқ олдида ҳисобдорлигини англаб, ўз ҳаракатларига вақтида изоҳ беришлари керак.

Аҳоли, айниқса умидвор ёшларнинг талабига жавоб бера олмайдиган Давлат тест маркази фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш керак.

Related Articles

Back to top button