“УДДАБУРОН” ДЕҲҚОН
Шоли курмаксиз бўлмаганидек, маҳалла-кўйда “уддабурон” .дехқонлар ҳам учраб турибди.Улар ҳар қандай йўл билан бўлсада томорқадан мўмай даромад олишни орзу қилишади ва ана шу ўй-хаёллар билан жиноят кўчасига киришади.
Узун туманидаги “Дўстлик» маҳалласида яшовчи Валижон Набиев худди мана шундай инсонлар тоифасидан чиқиб қолди. У томорқасида таркибида гиёҳванд модда бўлмиш наша ўсимлигини экиб, астойдил парваришлай бошлади. Орзулари бир дунё эди. Бироқ орзуларини рўёбга чиқаришга Узун туман ИИБ ходимлари йўл қўйишмади.
2019 йил 27 июнь кунй туман ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори— 2019” тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Алижон Жўраев хонадони ва томорқаси ҳам холис гувоҳлар иштирокида текширилди. Алибой томорқасида ёнғоқ ва анор дарахтлари орасида 2 туп наша ўсимлигини ўстираётганлиги аниқланди. А.Жўраевнинг таъкидлашича, наша уругини марҳум отасидан олган экан. Отаси унга оғриқ қолдиришда кони фойда дея таъриф берганмиш. Шунинг учун наша экиб парваришлаш билан шуғулланиб келар экан.
—Оёғим оғрийди, ўзим учун экиб, парваришлаб келаман. Наша чекишимни ҳеч ким билмайди ҳатто оиламдагилар ҳам,—дейди уддабурон деҳқон”.
Қилмиш-қидирмиш, деганларидек Ниёзмурот Жўраевга ҳам қилмишига яраша қонуний жазо тайинланди.
Сурхондарё вилоят судининг
судья катта ёрдамчиси А.Саъдуллоев