Hodisalar

Она ўз фарзандлари учун моддий таъминот (алимент) олиши ҳақида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди

Оила муқаддас, фарзанд тарбияси ва моддий таъминот  ҳар нарсадан устун!!!

Даъвогар Н.Мсудга даъво ариза тақдим этиб, жавобгар Ж.И.билан қонуний никоҳдан ўтганлигини, ўрталарида 2022 йил 6 сентябрь кунида туғилган Х.Э.исмли фарзанди борлиги, тарафлар бугунги кунда бирга яшамаётганлиги,ҳозирда фарзандлари ўзининг тарбиясида ва қарамоғида эканлигини, жавобгар Ж.Иуларни моддий таъминламасдан келаётганлигини билдириб, бир нафар фарзандлари таъминоти учун 25.10.2022 йилдан алимент ундиришни сўраган.

Аниқланишича, даъвогар Н.М. ва жавобгар Ж.И 2021 йил 24 сентябрь кунида қонуний никоҳдан ўтган. Ўрталарида 2022 йил 06 сентябрь куни туғилган Х.Э. исмли бир нафар фарзанди бор, тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли ҳозирда бирга яшашмайди.

Ҳозирда тарафларнинг 2022 йил 06 сентябрь куни туғилган  Х.Э исмли бир нафар фарзанди онаси Н.Мнинг қарамоғида тарбияланиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 77-моддасига кўра, Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси оила кодексининг 96-моддасида, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Оила Кодексининг 99-моддасига кўра, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 136-моддасига кўра агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Даъвогарнинг тушунтиришига кўра,жавобгар қизи Н.Маликованинг алиментини ундириш бўйича 2022 йил октябрь ойидан 2023 йил июль ойига қадар чоралар кўрилмаган.

Шунга кўра, суд қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, ҳозирги кунда тарафларнинг 2022 йил 6 сентябрь куни туғилган Х.Э. исмли фарзанди даъвогарнинг қарамоғида эканлигидан келиб чиқиб даъвогар судга даъво ариза тақдим этган вақтдан, яъни 2023 йил 28 июль кунидан бошлаб жавобгардан даъвогар фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.
 
Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро суди судьяси                               Қ.Х.Туранов

Related Articles

Back to top button