Hodisalar
“Matiz”га яширилган 27 минг дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро У.Ж бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салонида фуқаро И.Ф.га тегишли бўлган 27 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.