O`zbekiston

«ШАЛДИРОҚ» МАҲАЛЛАСИНИНГ КЎЧАСИГА АСФАЛЬТ ЁТҚИЗИЛДИ

“Шалдироқ” маҳалласининг инфратузилмасини яхшилаш дастурига асосан, йўлларни таъмирлаш, асфальт ётқизиш, ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

-Маҳалламиз фаоллари ва мутасадди раҳбарлар ташаббуси билан маҳаламиздаги муаммолар босқичма-босқич ижобий ҳал этилмоқда, — дейди Мамаюсуф Мамадиев. — Ислоҳотлар амалга оширилаётгани учун ҳаётимизда ҳар куни ўзгариш, янгилик бўлаяпти. Буни кўпчилик ўз турмушида ҳам яққол ҳис қилмоқда. Маҳалламиздаги 2,5 км йўлга асфальт ётқизилмоқда.

Албатта, туманимизнинг бошқа маҳаллалари сингари “Шалдироқ” маҳалласининг қиёфаси тубдан ўзгармоқда. Айниқса, аҳолига янада қулайлик яратиш, турмуш шароитини яхшилаш мақсадида Давлат дастурлари доирасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

Related Articles

Back to top button