O`zbekiston

Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга қонунга зид тарзда уй- жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас

Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади (47-модда)

Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши бир неча йиллардан буён жамиятимиздаги ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммога нисбатан халқпарвар, мулкдор тараф оқилона ечим бўлади.

Ҳақиқатдан ҳам барча демократик ҳуқуқий давлатда мулк ҳуқуқи, айниқса шахс яшаб турган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи муқаддас ҳуқуқ ҳисобланади ва мутлақ ҳимоя қилинади.

Суд қарорисиз уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқидан маҳрум қилинмаслиги, шунингдек иморат бузилишга тушадиган бўлса, бунинг учун бузишдан олдин унинг қийматига мос равишда компенсация тўланиши шартлигининг белгиланиши “снос” деган муаммога бутунлай барҳам беради.

Мазкур модда билан уй-жой мулкдорларига нисбатан 2 турдаги муҳим конституциявий кафолат белгиланмоқда: суд кафолати ва уй-жойдан маҳрум этилганда компенсация олиш кафолати. Суд кафолати уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи суд қарорисиз маҳрум этилишига йўл қўйилмаслигини англатади. Бу кафолат уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи мулкдорнинг эрки-хоҳишидан қатъий назар, мажбурий тарзда бекор бўлаётганда қўлланилиши назарда тутилган. Бунда суд томонидан мулк ҳуқуқини бекор бўлишига сабаб   бўлувчи ҳолатлар амалдаги қонун ҳужжатлари асосида объектив тарзда кўриб чиқилади. Албатта, мазкур тартиб мулкдор ҳар қандай ҳолатда асоссиз равишда мулк ҳуқуқидан маҳрум этилмаслигини кафолатлайди.

Иккинчи кафолат мулкдор иқтисодий манфаатлари ҳимоясига йўналтирилганлиги билан эътиборга молик. Мазкур норма қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорни шу уй-жой ва етказилган зарар учун тенг қийматда компенсация олишини кафолатлайди.

  Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг раиси      М.Хакимов

Related Articles

Back to top button