Madaniyat
Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник “Муштум” журнали таҳририятига ташриф буюрди
Бугун Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник “Муштум” журнали таҳририятига жамоани журналнинг 100 йиллик юбилейи билан табриклаш мақсадида ташриф буюрди. Элчи жаноблари элчихона журналга обуна бўлганини, “Муштум”нинг мухлиси эканлигини, унинг ҳар бир сонини мунтазам ўқиб боришини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у ходимлар, иш жараёни, нашрнинг тарихи билан танишди. Журналнинг қутлуғ ёши билан элчихона номидан табриклади ва совғалар топширди.