Madaniyat

Яна мактаб…

Ўхшаш сурат

Бу йил мактабларни таъмирлаш мактаблардагиларнинг деярли ўзига қолиб кетди. Авваллари ота-оналар ҳомийлик қилган бўлса, бу йилги аҳвол ҳаммага маълум. Директорлар амаллаб таъмирни тугатди. Энди мана бу — Асака туман халқ таълими бўлими мудирининг директорларга берган топшириқларига эътибор қаратинг. Қилинсин, таъминлансин, тақдим этсин, бало қилсин, баттар қилсин ва ҳоказо. Прям аппарат. Мактабларга шунча топшириқ борми десам, бу ҳолва ука деди шуни ташлаган инсон.

«11 синф битирувчилари билан ўтказилган сўровнома натижасига кўра тикувчилик учун сармоя олишни хоҳлаганлар рўйхатини шакллантириш ва тикув машинаси олиб бериш бўйича ҳокимликка мурожаат қилиш»;

Зиналарга карра жадвалини ёзиб чиқиш, бошланғич синф хоналарни ва ўқув залларини болаларга хос равишда бўяш ва жиҳозлаш, 3 тилда ёзувлар, фалончига бурчак, яна спорт залига 5 тадан мешок олиш ва бошқалар. Кейин сўрадим, буларга пул берадими ҳокимлик ёки мудирлик деб. Йўқ ука шуларнинг ҳаммасига ўзимиз пул топишимиз керак. Муаммони кўряпсизми? Мен таълим, коррупция юзага келишидан бошлаб бир нечта муаммони кўряпман.

2010 йили йиллик армияда эдим. Бир куни сержантим «бориб сникерс олиб кел» деди. «Пул беринг, менда пул йўқ» дедим. У кулибгина менга «туғ бўлмаса» деди. Не за что калтак емаслигим ёки ошхона нарядга тушиб кетмаслик учун мен «эплаб» ўша сникерсни олиб келдим. Шу воқеа эсимга тушиб кетди, негадир.

Манба: @zafarbeksolijonov

Related Articles

Back to top button