Hodisalar

Жиноят учун жазо муқаррар

(суд очерки)

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасида, “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб белгиланган.

Ҳар қандай давлатда шахсларнинг Конституцияда белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасида, “Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш” қилмишлари учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Фуқаро А.Х бошқа шахслар билан бир гуруҳга бирлашиб, у орқали ўзида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотишни режалаштириб, ўзаро жиноий тил бириктириб, жиноий режага кўра, жиноий шериклар Ф.Р ҳамда ўзига таниш бўлмаган О.Р томонидан “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотиб олишга топилган шартли харидор “Х” исмли шахсга 2025 йил 16 ноябрь куни соат 12:00ларда Денов тумани ҳудудида 198,17 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини бир грамини 130.000 сўмдан жами 26.000.000 сўмга билан сотаётган вақтида қўлга олиниб, мазкур жиноят ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етмай қолган.

Судланувчи Ф.Р 2025 йил 16 ноябрь куни соат 14:00 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Денов тумани ҳудудида Ф.Р ўзига таниш бўлган Х.Адан соф оғирлиги 198,17 (бир юз тўқсон саккиз бутун юздан ўн етти) грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини олиб, тадбир аввалида О.Р топган шартли харидорга берган вақтида ушланиб, унинг ёнлари кўздан кечирилганда курткасини чўнтагидан гугурт қутига жойланган 0.13 (нол бутун юздан ўн уч) грамм миқдоридаги “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан холислар иштирокида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Суд ҳукми билан О.Р ва бошқаларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button