Bu qiziq

Аҳоли учун қурилаётган уйлар ҳақида маълумотлар жамланган иккита веб-портал яратилди

Қурилиш вазирлиги томонидан уй-жойлар лойиҳалари, уларнинг дислокацияси жойлашуви, сони, ишлатиладиган қурилиш материаллари, нарх-наво шаклланиши, кўп квартирали уй-жойлар қурилиши нархи ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган uy-joy.mc.uz веб-портали яратилди.

ipoteka-bozori.uz Ипотека веб-порталида эса ипотека кредитларини бериш ва субсидиялар ажратиш тартиби, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, улар томонидан қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва улар томонидан бериладиган кредитлар шартлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

Бугунги кунда иккала веб-портал бир-бирига боғланиб, фуқаролар учун маълумотлар олиш янада енгиллашди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button