Kasbim-faxrim

Судларда жиноят ишларини кўриб чиқишда прокурорнинг иштироки

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 409-моддасида суд муҳокамасида прокурорнинг иштирок этиш асослари белгилаб берилган. Унда кўрсатилишича, «Прокурор биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлайди, далилларни текширишда иштирок этади, судланувчиларга, жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва судга таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар беради. Жиноят кодексининг нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаш, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш тўғрисида ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилади, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳақида ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чоралар хусусида ўз фикрини билдиради».

   Прокуратура тўғрисидаги қонунининг (янги таҳрири) 33-моддасида судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурор иштирок этиши шарт қилибқўйилган. Унда кўрсатилишича, «Фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида барча инстанция судларида ишлар кўрилаётганда прокурор қонунда белгиланган тартибда иштирок этади.

Прокурор судларда жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини қувватлайди.

Прокурор суда далилларни текширишда иштирок этади, қонуннинг қўлланиши ҳусусида ўз фикрини билдиради.

Ишлар судларда кўрилаётганда иштирок этаётган прокурорнинг ваколатлари процессуал қонунлар билан белгиланади.

Прокурор суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланиб, судьяларнинг мустақиллиги ҳамда процессуал қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этиш принципига амал қилиши шарт».

Судларда жиноят ишларини кўришда прокурор ваколатлари

Жиноят процессуал қонунчилиги ва Прокуратура тўғрисидаги қонун талабларидан келиб чиқиб, судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурорлар қуйидаги ваколатларга эгадирлар:

  • Суд муҳокамасига тайёргарлик қисмида жиноят ишлари бўйича суд томонидан қабул қилинган қарорларни қонунийлигини кўриб чиқади;
  • Судда жиноят ишини кўрилишида қатнашар экан, давлат айбловчиси сифатида иштирок этади;
  • Суд муҳокамаси мобайнида пайдо бўладиган масалалар юзасидан ўз ҳулосасини беради;
  • Давлат ва жамият манфаатларини муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш талаб қилинган ҳолларда даъво аризалари билан судга мурожаат қилади ва уларни судда қувватлайди;
  • ғайриқонуний ва асоссиз суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорларига нисбатан протест киритади;
  • Протестлар ва шикоятлар асосида барча инстанция судларида жиноят ишларини кўрилишида хулосалар беради;
  • Судларни ҳукмлари, ажримлари ва қарорларини ўз вақтида ва қонуний равишда ижро этилишини текширади;
  • Судларни ҳукмлари, ажримлари ва қарорларини ўз вақтида ва қонуний равишда ижро этилишини назорат қилади;

Зарур ҳолларда,  суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорларини қонун билан белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши учун ҳамда янги очилган ҳолатларда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини тиклаш учун керакли чораларни кўради.

Жиноят ишларини барча инстанцияларда судлар томонидан  кўрилиши мобайнида йўл қўйилган  ҳатоларни прокурорлар томонидан турли услублар билан аниқланиши мумкин:

  • Прокурор иштирокисиз кўрилган жиноят ишлари бўйича чиқарилган ҳукмларни қонунийлиги ва асосланганлигини қонун билан белгиланган 10 кунлик апелляция муддатида кўриб, текшириб чиқиш;
  • Прокурорлар томонидан барча инстанция судларида жиноят ишларини кўрилишида иштирок этиш;
  • Ҳукмларни ижрога қаратилишини қонунийлигини ва ижрога қаратиш муддатига қандай амал қилинаётганлигини текшириш ҳамда ҳукмларни ижро этишда иштирок этишнинг умумий тартиб ва қоидалари бўйича қонун талабларини бажарилаётганлигини текшириш;
  • Жиноят ишлари юзасидан ёхуд алоҳида бир тоифа жиноят ишлари юзасидан маълум бир вақт оралиғи бўйича суд амалиётини умумлаштириш.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судья катта ёрдамчиси Ф.Мирзақулов

Related Articles

Back to top button