Kasbim-faxrim

Шерободда 26 нафар тадбиркорлар фойдасига 3 миллиард сўмдан ортиқ компенсация ундирилди

Ўхшаш сурат

Жорий йил бошида Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими иш юритувига 26 нафар тадбиркорлар фойдасига туманнинг деҳқон бозори ва туман марказидаги мустақиллик кўчасида жойлашган савдо шахобчалари ва битта умумий овқатланиш жойларининг бузилганлиги учун туман ҳокимияти ҳисобидан компенсация ундириш тўғрисидаги фуқаролик ишлари  бўйича суждларнинг ижро ҳужжатлари кела бошлаган.

Бюронинг туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжатлари белгиланган тартибда иш юритувга қабул қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ижро ҳужжути бўйича қарздор туман хокимлигига талабнома юборилиб, ҳисобрақамларига инкассо талабномалари қўйилди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги ҳисобидан мазкур ижро ҳужжатлари бўйича 26 нафар тадбиркорлар фойдасига жами 3 миллиард 27 миллион 704 минг сўм компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилди ва ижро ҳужжатлари белгиланган тартибда иш юритувдан тугатилди.

Мансур Исмоилов,

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектор

Related Articles

Back to top button