Madaniyat

АССАЛОМ, НАВРЎЗ – ЯНГИЛАНИШ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ҚАДР-ҚИММАТ АЙЁМИ!

Бу йил Наврўз юртимизга тамомила янгича бир шукуҳ ва тантана билан кириб келмоқда. Юртдошларимиз улуғ айём – Наврўзга кўтаринки руҳда пешвоз чиқаяпти.
“Чароғон” истироҳат боғига ўрнатилган ўтовларда қадимги, миллий қадриятларимизни эслатиб турувчи нишоналар кишига завқ бағишлайди. Дошқозонларда осилган сумалак Наврўз шодиёнасига “пешвоз” чиқишга шайланаяпти.

Туманимизда Наврўз байрами шоду хуррамлик билан нишонламоқда. Дошқозонларда сумалак пиширилиб, дастурхонларга баҳор неъматлари тортилиб, сайил-томошалар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
-Тинч, озод ва обод юртга байрамлар ярашади, — дейди Маърифат Бобоназарова. — Эл-юрт хизматида ҳалоллик ва фидойилик билан меҳнат қилаётган, мамлакатимиз тараққиёти ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизга эзгулик элчиси бўлган Наврўз муборак бўлсин.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button